Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади ва кўпайтирилади

Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли мол олиб келинади ва кўпайтирилади

Президент қарори билан 2025–2026 йилларда Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли моллар олиб келинади ва маҳаллий шароитда наслчилик-селекция ишлари ёрдамида кўпайтириш орқали уларнинг сони 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказилади.

2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабрга қадар Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорлик субъектларига:

  • ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилинади;
  • ҚҚСни тўлаш муддатини фоизлар ҳисобланмаган ҳолда тўлов таъминотисиз кечиктириб тўлаш имконияти берилади.

Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда:

  • чорвачилик йўналишида жалб қилинган халқаро молия институтларининг кредит маблағларини тадбиркорлик субъектларига йиллик 10 фоиз ставкада (шундан 3 фоиз банк маржаси) 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади;
  • тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредит маблағлари учун суғурта механизмидан фойдаланган ҳолда мол-мулк гаров таъминотини 50 фоизгача этиб белгиланади.
Киритилди: 17:21 18.07.2025. Ўқилди: 653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!