Шу мақсадда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Мўғулистонга хизмат сафари уюштирди.
Сафарнинг илк босқичида минг бош “Баяд” зотли қўй самолёт орқали Навоий вилоятига етказилди.
Режага кўра, октябрь охирига қадар 60 та рейсда 50 минг бош, ноябрь–декабрда яна 50 минг бош қўй олиб келинади.
Шу тариқа, 2025 йил якунига қадар Ўзбекистонга 100 минг бош қўй кириб келади. 2026 йилда эса қўшимча яна 100 минг бош олиб келиш режалаштирилган.