Учрашувда Мўғулистон ва Ўзбекистон ўртасида рақамли бошқарув ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Олег Андреэвич Пекос Мўғулистон ҳукуматининг электрон тизимга ўтиш борасидаги сиёсати ва фаолиятини юқори баҳолаб, қисқа вақт ичида эришилган аниқ натижаларни алоҳида таъкидлади. У икки мамлакатда ахборот технологиялари соҳасидаги стартапларни қўллаб-қувватлаш ва келажакда электрон иқтисодиётни ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Мўғулистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Муҳокама якунлари бўйича томонлар учрашувда кўтарилган масалалар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.