АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг маъмуриятининг Мудофаа вазирлиги номини Уруш вазирлигига ўзгартириш ҳақидаги қарори АҚШ ҳукуматига тахминан 2 миллиард долларга тушиши мумкин.
Бу ҳақда NBC News манбаларга таяниб хабар берди.
Конгресс розилигини талаб қиладиган бу ҳаракат АҚШ мудофаа агентлиги номи акс эттирилган минглаб лавҳалар, белгилар, бланкалар ва бошқа нарсаларни алмаштиришни талаб қилади. Таъкидланишича, фақат бланкалар ва белгиларни алмаштиришнинг ўзи тахминан 1 миллиард долларга тушиши мумкин.
Бироқ Пентагон номни ўзгартириш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди ва номини ўзгартиришнинг якуний нархи ҳали ҳисоблаб чиқилмаганини қўшимча қилди. "Якуний харажатлар сметаси ҳали аниқланмаган. Ғурурли меросимиздан далолат сифатида, бу номнинг ўзгариши муҳим аҳамиятга эга, чунки у департаментнинг асосий вазифасини акс эттиради: урушларда ғалаба қозониш. Бу ҳар доим бизнинг вазифамиз бўлган ва тинчликка умид қилсак ҳам, урушга тайёрланамиз", - деди Пентагон Давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Шон Парнел.
Сентябрь ойи бошида Трамп Мудофаа вазирлигини Уруш бўлими деб қайта номлаш тўғрисидаги фармонни имзолаб, уни глобал вазиятдан келиб чиққан ҳолда янада мосроқ ном деб эълон қилди.