Давлат комиссияси баёни билан магистратура мутахассисликларига қабул натижалари тасдиқланди. Унга кўра, 2025/2026-ўқув йили давлат олий таълим ташкилотлари магистратура мутахассисликларига умумий қабул параметрлари доирасида:
Кундузги таълим шаклига – 16 286 нафар
Кечки таълим шаклига – 657 нафар
Масофавий таълим шаклига – 335 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.
Кундузги таълим шаклига – 987 нафар
Кечки таълим шаклига – 7 нафар
Масофавий таълим шаклига – 4 нафар
Танлов натижаси қайдномалари 3 кун муддатда республика олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда етказилади.
🔔 Шунингдек, магистратурага тасдиқланган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2025/2026-ўқув йили учун контракт тўловини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш бўйича ариза беришнинг сўнги муддати:
📅 2025 йил 30-сентябрга қадар узайтирилди.