Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновнинг саломатлиги яхши

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновнинг саломатлиги яхши

“Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов айни пайтда Давлат хавфсизлик хизматининг марказий тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Портал хабарига кўра, унинг саломатлиги яхши.

20 май куни у укаси билан кўришиш имконига эга бўлган. Укаси сўзларига кўра, Турсунов терговчи ва мутасаддилар муомаласидан норози эмас.

“Домла ўзларини қўллаб-қувватлаётган ва дуо қилаётган барчага миннатдорчилик билдирдилар”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244¹-моддаси (жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар) ва 244³-моддаси (қонунга хилоф диний материаллар) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Киритилди: 23:19 20.05.2025. Ўқилди: 958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!