Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Моуриньо "Реал"га фақат маош учун келганми?"

"Моуриньо "Реал"га фақат маош учун келганми?"

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси Жером Ротен португалиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг "Реал" бош мураббийи сифатидаги фаолиятига кескин баҳо берди.

"У ҳеч нарсани ўзгартирмади. Ҳатто жамоасини дербига муносиб тайёрлай ҳам олмади. Сўнгги ўйинда "Атлетико" футболчилари майдонда жон-жаҳди билан ҳаракат қилди. "Реал" ҳақида эса бундай деб бўлмайди. Моуринью бу ерга фақат маош олиш учун келганми?" — дея Ротеннинг сўзларини Rothen s'enflamme аккаунти келтирди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" сўнгги учрашувда "Атлетико"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Испания чемпионатининг етти туридан сўнг Моуринью шогирдлари пешқадам "Барселона"дан 6 очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 11:21 23.09.2026. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар