Исроилнинг "Моссад" разведкаси раҳбари Давид Барнеа Эрондаги вазият бўйича музокаралар ўтказиш учун АҚШга келди.
Бу ҳақда Axios манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, музокаралар Эрондаги норозилик намойишлари ва Эрон расмийларининг ҳаракатларига жавобан АҚШнинг эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлари муносабати билан икки давлат маслаҳатлашувлари доирасида бўлиб ўтади. "Моссад" раҳбари Маямида Оқ уйнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашиши кутилмоқда. Барнеа АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашадими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.