Россия ҳар қандай давлат билан ўзаро манфаатли муносабатлар учун очиқ, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков брифинг чоғида.
"Россия президенти Владимир Путин ҳар доим битта асосий тезисни такрорлайди: биз барча давлатлар билан ўзаро манфаатли, ўзаро ҳурматга асосланган муносабатлар учун очиқмиз," - дея тушунтирди матбуот котиби.
Песковнинг сўзларига кўра, Москва бу муносабатларни бошқа давлатлар бунга қанчалик тайёр бўлса, шунчалик чуқур ривожлантириш ниятида.