АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва америкалик бизнесмен Жаред Кушнер иштирокида Москвада Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича ўтказилган музокаралар "мазмунли" бўлди. Бу ҳақда Reuters Оқ уйдаги манбасига таяниб хабар берди.
"Музокаралар мазмунли ўтди. Кейинги қадамлар ҳақида яқин ҳафталар ичида эълон қилинади", — дейилади хабарда.
CBS News манбасига кўра, Уиткофф ва Кушнер Украинада ҳам худди шундай самарали учрашувлар ўтказилишини кутмоқда.