Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Москвада такси 10 ёшли болани уриб юборди

Москвада такси 10 ёшли болани уриб юборди

Москвада такси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 10 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда Москва давлат йўл ҳаракати инспекциясининг телеграм каналида хабар берилди.

Манбага кўра, Renault русумли автомашинани бошқараётган эркак пиёдалар ўтиш жойининг тартибга солинмаган қисмидан ўтиб кетаётган болани уриб юборган.

Болани чап оёғининг синиши гумони билан касалхонага олиб кетишди. Ҳозирда бахтсиз ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:10 30.07.2021. Ўқилди: 1416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!