Москванинг жануби-шарқида Қирғизистондан келган эркак беш ёшли қизчани қаттиқ калтаклади. Бу ҳақда ТAСС ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.
Ҳодиса 29 декабрь куни содир бўлган. Эркак узоқ қариндошига ташриф буюрган, у ерда қариндошининг қизини калтаклаб, оғир жароҳат етказган.
Маълумотларга кўра, квартирада қизни онаси кийимсиз ҳолда топган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Эркакка қарши вояга етмаганларга қасддан оғир шикаст етказиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.