Бугун 30 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Москвада патент бўйича ишлаётган 5,6 мингга яқин мигрант алмаштирилади

Москвада патент бўйича ишлаётган 5,6 мингга яқин мигрант алмаштирилади

2025 йилнинг 1 январидан бошлаб Москва вилояти ҳокимияти хорижий фуқароларнинг бир қанча соҳаларда, жумладан алкоголь ва тамаки савдоси, кўча овқатлари, ижтимоий хизматлар, спорт, маданият, ҳордиқ чиқариш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида патент бўйича ишлашини тақиқлайди.

Вилоят ҳукумати раисининг ўринбосари Наталя Масленкина бу қарорни мигрантлар ишлаётган савдо тармоқларида «истеъмолчиларнинг шикоятлари кўпайиши» билан изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, жорий этилган чекловлар «потенциал можароларни минималлаштириш»га ёрдам беради.

🗣 "Ҳозирда Москва вилоятида алкоголь, пиво ва тамаки сотадиган чакана савдо дўконларида уларни жалб қилишнинг мақбул чегараси (15 фоиз) мавжуд. Биз патентлар устида ишлашни тўлиқ тақиқлаган 22 минтақага қўшилишни истаймиз”, деди у.

💱 Тақиқ жорий қилинганидан кейин патент бўйича ишлаётган 5,6 мингга яқин мигрант алмаштирилади. Масленкинанинг сўзларига кўра, уларнинг ўрнини россияликлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар: Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари эгаллаши мумкин.

Киритилди: 22:41 18.09.2024. Ўқилди: 1394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!