Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Москвада фожиа: икки ўзбек ҳалок бўлди, иккитаси жароҳатланган

Москвада фожиа: икки ўзбек ҳалок бўлди, иккитаси жароҳатланган

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлими 2019 йил 6 август куни Москва вилоятида ёнғин содир бўлиб, унинг оқибатида Ўзбекистон фуқаролари Б.А. ва Ш.Б. вафот этгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.

Жароҳат олган ҳамюртларимиз К. Қ. ва У. А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳозирда улар Сергиево-Посадский туманидаги қариндошлариникида бўлиб турибди.

Элчихона вазиятни назоратга олди ва Ўзбекистоннинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юборишга доир консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларини ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липецк вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов/Орёл вилояти, Рязан вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

 

Киритилди: 18:52 09.08.2019. Ўқилди: 2291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!