Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Москва Тожикистон фуқароларини депортация қилмоқда

Москва Тожикистон фуқароларини депортация қилмоқда

Тўрт кун ичида Внуково аэропортидан Тожикистоннинг 643 фуқароси депортация қилинди, деб хабар бермоқда Азия-Плюс.

«26-30 апрель кунлари Внуково аэропортига учган Тожикистон фуқароларидан 3101 нафари тегишли шартларсиз кўп кунлик ҳибсдан сўнг Россия ҳукумати томонидан 643 нафар тожикистонлик депортация қилинди», дейилади хабарда. Тожикистоннинг яна 117 фуқаросига нисбатан депортация тўғрисида қарор қабул қилинган.

«Айни пайтда бу фуқаролар Внуково аэропортининг вақтинчалик сақлаш зоналарида ғайриинсоний шароитларда сақланмоқда ва ўз ватанларига жўнатилишини кутмоқда», — дея таъкидланмоқда.

Нашр манбага таяниб, худди шундай мураккаб вазият Шереметево, Жуковский ва Домодедово аэропортларида ҳам кузатилаётганини қўшимча қилади.

Киритилди: 13:50 01.05.2024. Ўқилди: 2445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!