Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Москва марказидаги касалхонада чиққан ёнғин оқибатида икки киши вафот этди

Москва марказидаги касалхонада чиққан ёнғин оқибатида икки киши вафот этди

Москва марказидаги 63-шаҳар клиник шифохонасининг реконструкция қилинаётган маъмурий биносида содир бўлган ёнғинда икки киши вафот этди. Бу ҳақда 3 декабрь куни ТАСС Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси маълумотига таяниб хабар берди.

Ёнғин Москва вақти билан соат 04:50 да бошланган. Ёнғин ўчирувчилар етиб келишганида, ёнғин майдони 30 квадрат метрни қамраб олган эди.

«Тезкор чоралар натижасида умумий 100 квадрат метр майдонда ёнғин бартараф этилди. Қурилиш иншоотлари ва ишчилар учун ажратилган хоналар ёниб кетган", деди агентлик манбаси.

Қайд этилишича, ёнғин пайтида бинода касалхона ходимлари бўлган. 23 киши қутқарилган. Айни пайтда ёнғин ўчирилган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Киритилди: 12:18 04.12.2020. Ўқилди: 1699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!