Ражжаб Тоййиб Эрдўғон фитна ҳақидаги хабарлар фонида, расмийлар “ўйин қилаётган қўғирчоқбозлар” ким эканини яхши билишини айтди.
Аввалроқ Turkiye газетаси президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон, ўз иттифоқчиси, Миллат Ҳаракати партияси етакчиси Девлет Баҳчели томонидан давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш ҳақидаги огоҳлантириши туфайли, разведка ва Адлия вазирлиги раҳбарлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эди.