Москва Истанбулдаги музокараларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби хабар берди.
Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия Истанбулда бўлиб ўтадиган музокараларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу борадаги бошқа саволларга у жавоб бермади.
"Биз бу ҳақда ҳозирча бошқа изоҳ бермоқчи эмасмиз", — деди Кремл вакили.