Россиянинг "Победа" авиакомпаниясининг Москвадан Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрига йўналган Boeing 737 йўловчи самолёти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли манзилга қўна олмади ва Қирғизистондаги муқобил аэродромга йўналишни ўзгартиришга мажбур бўлди.
Бунга Фарғона аэропортидаги қалин туман сабаб бўлган, натижада кўриниш нолга тенг бўлган.
Москванинг Внуково аэропортидан учиб кетган DP729 рейси экипажи дастлаб Ўзбекистоннинг Наманган шаҳрига қўнишни ўйлаган, аммо шунга ўхшаш об-ҳаво шароити ҳам бу қарорни имконсиз қилди.
Натижада самолёт Қирғизистоннинг Ўш халқаро аэропортига йўналтирилди ва у ерда хавфсиз қўнди.
Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, 8 январь куни эрталаб Ўзбекистон шаҳарларига йўналиш олган бир нечта рейслар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли муқобил аеродромларга йўналишни ўзгартиришга мажбур бўлди.