Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Момақалдироқ "Реал"нинг ўйинига таъсир қилиши мумкин

Момақалдироқ "Реал"нинг ўйинига таъсир қилиши мумкин

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасидаги “Реал” – “Зальцбург” учрашувига об-ҳаво шароити халақит бериши мумкин.

Мусобақа гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви Филаделфияда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 06:00да бошланади.

Marca нашрининг хабар беришича, штатдаги ғайритабиий иссиқликдан сўнг ўйин давомида момақалдироқ хавфи кучайиши кутилмоқда. АҚШда ўйин ўтказиш қоидаларига кўра, агар стадиондан 8 мил радиусда (тахминан 13 километр) чақмоқ тушса, ўйин тўхтатилади, жамоалар майдонни, мухлислар эса трибунани тарк этишади.

Қайд этилишича, жамоаларга ноқулай об-ҳаво шароити ҳақида хабар берилган. Айни дамда об-ҳаво турнирнинг 6та ўйинига ўз таъсирини ўтказди.

Киритилди: 23:28 26.06.2025. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!