Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Молдовада президентликка даъвогарлар 11 нафар

Молдовада президентликка даъвогарлар 11 нафар

Молдовада 20 октябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайлови муносабати билан 11 нафар номзод рўйхатга олинди.

Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.

Даъвогарлар орасида амалдаги етакчи Майя Санду, Гагаузия автоном ҳудудий бирлиги собиқ раҳбари Ирина Влах, журналист Наталья Морал, собиқ прокурор Виктория Фуртуне, шунингдек 2019-2021 йиллар бош прокурор бўлган Aлександр Стояногло, собиқ мэр Ренато Усатий, собиқ Бош вазирлар Василий Тарлов, Ион Кику ва бошқалар бор.

Aйни пайт сайлов олди ташвиқоти давом этмоқда. Aгар ҳеч бир номзод биринчи турда 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаса, иккинчи босқич ўтказилади.

Дарвоқе, ўша куни президентлик сайлови билан бир вақтда Молдованинг Европа Иттифоқига кириши бўйича референдум ўтказилиши ҳам маълум қилинган.

Киритилди: 09:57 29.09.2024. Ўқилди: 1353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!