Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7:00да очилди. Молдова аҳолиси амалдаги президент Майя Санду ва Европа Иттифоқига қўшилишни истамайдиган сиёсатчи Александр Стояноглодан бирини танлашади.
20 октябр куни Европа интеграцияси бўйича референдум билан бирга бўлиб ўтган сайловнинг биринчи босқичида номзодларнинг ҳеч бири 50 фоизлик тўсиқдан ўта олмади. Санду 42,31 фоиз, Стояногло эса 26,07 фоиз овоз тўплаган.