Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Молдовада президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда

Молдовада президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда

3 ноябрь, якшанба куни Молдовада президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

Мамлакат фуқаролари кейинги тўрт йилга давлат раҳбарини сайлайди.

Иккинчи турда Ҳаракат ва бирдамлик партиясидан (ПАС) номзод бўлган амалдаги президент Майя Санду номзоди Молдова Республикаси Социалистлар партияси томонидан кўрсатилган собиқ бош прокурор Александру Стояноглога қарши чиқади. Бу номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмади.

Сайлов участкалари эрталаб соат 7:00 да очилди ва 21:00 гача ишлайди.

Республика бўйича овоз бериш учун 2 819 996 та бюллетень тайёрланди, яна 839,2 мингтаси хориждаги сайлов участкалари учун мўлжалланган.

Ҳаммаси бўлиб 2200 дан ортиқ сайлов участкалари, жумладан, Днестрянı ўлкаси аҳолиси учун 30 та, Кишинёв ва унинг чеккасида 300 дан ортиқ, хорижда 234 та сайлов участкалари тузилган.

Сайланган президент 45 кун ичида қасамёд қилади.

20-октабр куни Молдовада Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича референдум ва президентлик сайловларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Сайловчиларнинг 50,35 фоизи республиканинг ЕИга кейинги қўшилиши учун Конституцияга киритилган ўзгартиришлар учун, 49,65 фоизи эса «қарши» овоз берди.

Киритилди: 14:12 03.11.2024. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!