"Молдовада маҳаллий вақт билан соат 07:00 да 1961 та сайлов участкаси Шунингдек, хорижда 301 та сайлов пункти фаолият юритади ва у ерда овоз бериш вақти ҳудудларга қараб белгиланади", деб хабар берди Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.
Парламент сайловларида амалдаги президент Майя Санду етакчилигидаги Евроиттифоққа аъзолик тарафдори бўлган “Ҳаракат ва бирдамлик” (PAS) партияси учта россияпараст сиёсий кучга қарши курашади, булар “Ватанпарварлар” блоки, “Аlternativa” блоки ва “Бизнинг партиямиз” партияси. Яна икки партия эса сайлов олдидан рўйхатдан чиқарилди.
"Сайловда Молдованинг тақдири ҳал қилинади. Чунки айнан парламент юртимиз келажагини белгилайди, бунда асосий масала Европа Иттифоқига аъзоликдир. Кремл россияпараст партияларни молиялаштириш ва сайловчилар овозини сотиб олиш учун “юзлаб миллион евро” ажратди. Молдованинг фаровон келажаги учун адолатли овоз беринг", — деди президент Майя Санду сайлов олдидан қилган мурожаатида.