Молдова бош вазири Дорин Реcеан Москвани "босмачилик тактикаси"да қоралади ва кейин Кремлни "энергиядан сиёсий қурол сифатида фойдаланишда" айблади.
“Ушбу қарор Кремлнинг Днестр бўйи минтақа аҳолисини қиш ўртасида ёруғлик ва иссиқликсиз қолдириш ниятини яна бир бор тасдиқлайди”, — деб ёзди Реcеан Фаcебоокъда.
Россиянинг энергия инфратузилмасига уюштирган ҳужумлари туфайли Днестр бўйида Украина бошдан кечирганига ўхшаб бир неча соат давом этадиган электр ўчирилиши мумкин деган хавотирлар бор.
Электр узилишлари Молдовага ҳам таъсир қилди.
Реcеан Британия ва Норвегия аудиторлик фирмаларининг қарздорликни пастроқ деб топган ҳисоб-китобларига таяниб, "даъво қилинган қарз халқаро аудит томонидан бекор қилинганлигини" айтди.
Бош вазир Молдова ҳуқуқий вариантларни, эҳтимол, халқаро арбитражни ҳам кўриб чиқишини маълум қилди.
Молдова ҳукумати "мувофиқ хавфларни" бошқариш бўйича комиссия тузди ва жума куни энергияни тежашга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни тасдиқлади.