Молдова президенти Россия мамлакатда ҳокимиятни парламент сайловлари орқали ўзгартиришга тайёрланаётганини маълум қилди.
"Биз бундай мисли кўрилмаган аралашувни ўтган йилги президентлик сайловларида кўрган эдик ва аниқки, бу йил ҳам Россия сайлов натижаларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. Кремлнинг мақсади – Молдова раҳбариятини ўз назорати остида бўладиган шахслар билан алмаштириш. Бу фақат Молдовага тегишли эмас, ҳозир Россия Украинага ҳам қизиқмоқда", — деди Майя Санду.
Маълумот учун, жорий йилда Молдовада парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу сайловлар ҳокимият таркибига катта таъсир кўрсатади, чунки ҳукуматни айнан парламент шакллантиради. Ҳозирги рейтингларга кўра, мухолифатдаги партияларнинг ғалаба қозониш имкониятлари ҳам ёмон эмас.