Кишинёв бунга Озарбайжон SOCAR ва Руминиянинг Romgaz компанияси ўртасида тузилган шартнома туфайли эришмоқчи.
«Ушбу келишувга кўра, Озарбайжон гази Туркия орқали Транс-Балқон газ қувурига ва Руминияга боради. Бу Молдовага ҳам уни сотиб олиш имконини беради», деди Молдова парламенти спикери Игор Гросу TVR Moldova телеканалида.
▪️ Руминиядан Молдовага газни 2014 йилда қурилган ва шу йиллар давомида ишлатилмаган Ясси-Унгени қувури орқали етказиб бериш режалаштирилган.
Газ қувурининг ўтказиш қуввати йилига 1,5 миллиард куб метрни ташкил этади, республикада эса 3 миллиард куб метргача газ истеъмол қилинади.
▪️ Агар газнинг нархи қулай бўлса, Молдова уни қўшни давлатларнинг ер ости омборларига қуя олади, чунки унинг ўзи йўқ, деди Гросу.