Хабарларга кўра, дрон бўлаклари мамлакат шарқида, Украина чегараси яқинидаги Лопатна қишлоғи атрофидан топилди.
Мамлакат Мудофаа вазирлиги дроннинг қаердан келиб чиққанини аниқлаш учун унинг қолдиқлари ўрганилишини маълум қилмоқда. Шунингдек, вазирлик тунда Россия Украинага ракеталар ва дронлар билан ёппасига ҳужум қилганини ҳам қайд этди.
Украина ТИВ раҳбари "яна бир Россия дрони қулаганини" маълум қилди.
"Биз молдовалик дўстларимизни тўлиқ қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз ва уларнинг Россия агрессиясини изчил қоралашларини алоҳида қайд этамиз. Ушбу ҳодиса Москва нафақат Украина, балки бутун минтақа ва умуман Европа учун таҳдид эканини яққол намойиш этмоқда", — дейди Сибига.
Дрон қулаши натижасида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот мавжуд эмас, дейилади хабарларда.