💻Солиқ тўловчилар эгалигидаги кўчмас мулк обектларининг мустақил баҳолаш натижаларини my3.soliq.uz сайтидаги “Мол-мулкни баҳолаш натижаларини тақдим этиш” интерактив хизмати орқали солиқ органларига масофадан юбориш мумкин.
⚙️Солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан ушбу хизматдан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган махсус қўлланма билан 👉 bu еrda tanishing !
❗️Агар солиқ тўловчилар эгалигидаги кўчмас мулк обекти мустақил баҳоланмаган бўлса, улар мол-мулкнинг минимал қийматини ҳисобга олган ҳолда маълумотнома тақдим этади.
Шунингдек, юридик шахслар обектини жорий йилда мустақил баҳолаган бўлса, мол-мулк солиғи базаси баҳоланган ойдан бошлаб баҳолаш натижалари асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Солиқ тўловчилар эгалигидаги обектнинг 1 кв.метри қиймати Солиқ кодекси билан белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк обектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли.
Бунда мустақил баҳолаш натижалари, шу жумладан солиқ тўловчи томонидан ўтган 2 йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.