Ғазо секторида 2023 йил октабр ойида бошланган жангларда камида 194 журналист ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Ливаннинг Ал Маядеэн телеканали анклав ҳукуматига таяниб хабар берди.
«Биз Исроил ишғоли, АҚШ маъмурияти ва ушбу геноцидда иштирок этган Буюк Британия, Германия ва Франция каби давлатларни бу даҳшатли ва шафқатсиз жиноятлар учун тўлиқ жавобгар деб ҳисоблаймиз», — дейилади анклав ҳукумати матбуот хизмати баёнотида.