Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Модрич "Реал" сафидаги 500-ўйинини ўтказди

Модрич "Реал" сафидаги 500-ўйинини ўтказди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич бугун, 28 октябрь куни “Барселона”га қарши (2:1) Ла Лиганинг 11-турида Мадрид клуби сафидаги 500-учрашувини ўтказди.

38 ёшли хорватиялик футболчи 63-дақиқада 0:1 ҳисоби вақтида захирадан майдонга тушди ва 90+2-дақиқада ғалаба голини урган Беллингемга ассистентлик қилди.

Лука "Реал"га 2012 йил августида "Тоттенхэм"дан ўтган эди. Жамоа билан бирга 5 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, 3 марта Ла Лига ва икки марта Испания кубогини қўлга киритган.

Шунингдек, у "Лос Бланкос" сафида Испания Суперкубогида "Барселона"га қарши дебют ўйинини ўтказганди.

Модрич мадридликлар сафида 34 та гол ва 65 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 10:31 29.10.2023. Ўқилди: 1223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!