"Цинциннати" МЛС чемпионатининг навбатдаги ўйинида "Интер Майами"ни мағлуб этди - 3:0.
16-дақиқада ҳужумчи Херардо Валенсуела ҳисобни очди. Танаффусдан кейин Эвандер дубл қайд этди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Лионель Месси, Серхио Бускетс, Жорди Альба ва Луис Суарес бутун учрашувни алмаштирмасдан ўтказишди.
"Цинциннати" 45 очко тўплади ва Шарқий конференцияда 2-ўринни эгаллаб турибди. "Интер Майами" 5-ўринда ва уларда 38 очко бор.