Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мисрлик аёл бирданига тўққиз болага ҳомиладор бўлди

Мисрлик аёл бирданига тўққиз болага ҳомиладор бўлди

“Al-Arabiya”нинг ёзишича, бундай ноодатий ҳолатга тухумдон фаолиятини рағбатлантирувчи дори воситаларидан фойдаланиш сабаб бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, бундай ҳолат ҳомиладор она ҳамда эмбрионлар учун юқори хавф туғдириши таъкидланган.

Ҳодиса эр-хотин учун ҳам кутилмаган бўлиб, улар ҳомиланинг аҳволини текширтириш жараёни бирданига уларни ҳам, шифокорларни ҳам ҳайратга солган.

Аёллар касалликлари ва туғруқ бўйича мутахассис доктор Воил ал-Банно “Al-Arabiya” ва “Al-Hadath”га берган изоҳида ушбу ҳолат бир неча омиллар уйғунлашгани боис тиббиётда қайд этилган энг ноёб ҳолатлардан бири эканини айтган. Энг муҳим омиллардан бири — тиббий назоратсиз ўтказилган тухумдонларни фаоллаштириш.

Гинекологнинг айтишича, замонавий тиббиёт ёрдамида уруғланган тухум ҳужайралари сонини камайтириш мумкин. Бу онанинг саломатлиги учун хавфни камайтиради ва қолган болаларнинг ривожланиши учун шароитни яхшилайди.

Киритилди: Бугун 09:40. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!