Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга етиб келди

Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга етиб келди

Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси етказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир”, Б гепатитига қарши “Энтекавир” дори воситаларининг беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган.

2023 йил давомида умумий қиймати 696 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари Ўзбекистонга босқичма-босқич юборилди.

10 февраль куни Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган C гепатитига қарши “Софосбувир-400” дори воситаларининг 2024 йилдаги тўртинчи партияси етказиб берилди.

Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона “Софосбувир-400” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.

Киритилди: 20:32 11.02.2024. Ўқилди: 998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!