Мисрнинг Шарқия провинциясида иккита поезднинг тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 49 киши жароҳат олди, дея хабар беради Синьхуа ахборот агентлиги.
Воқеа жойига 39 та тез ёрдам машинаси жўнатилди.
Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди, яраланган 44 кишининг соғлиғи нормал ҳолатда. Тез орада улар шифохонадан чиқарилади. Яна бештаси қўшимча кузатишни талаб қилади.
Шарқия губернатори Ҳазем ал-Ашмунийнинг сўзларига кўра, иккита поезддан барча йўловчилар эвакуация қилинган ва темир йўл линиясида поездлар қатновини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Миср миллий темир йўл бошқармаси маълумотларига кўра, авариянинг техник сабабларини аниқлаш учун темир йўл мутахассисларидан иборат қўмита тузилган.