Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мисрда икки исроиллик сайёҳ 5 йилга қамалди

Мисрда икки исроиллик сайёҳ 5 йилга қамалди

Мисрда икки исроиллик сайёҳ Таба шаҳридаги меҳмонхона ходимларига ҳужум қилгани учун беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бу ҳақда Youm7 ёзади.

Ҳодиса 2024 йил август ойининг охирида содир бўлган. Нашр маълумотларига кўра, Исроил фуқаролари буюртма қилинган спиртли ичимликлар учун пул тўлашдан бош тортган ва меҳмонхона ходимларига ҳужум қилган. Ходимлар жароҳат олган.

Сайёҳлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган. Натижада улар зўравонлик ишлатиш, одамларни қўрқитиш ва меҳмонхонага зарар етказишда айбдор деб топилди.

Киритилди: 16:25 04.05.2025. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!