Мисрда Ситт-Октябрь шаҳрида газ қувури портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда маҳаллий Youm7 портали хабар берди.
"Портлаш натижасида содир бўлган ёнғин оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди, шунингдек, яқин атрофда тўхтаб турган бир нечта автомобиль ёниб кетди," - дейилади материалда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага қувурдан газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Ҳозирда маҳаллий прокуратура ҳодиса тафсилотларини аниқламоқда, шунингдек, портлаш версиясини кўриб чиқмоқда.