Миср Ғазо секторида икки кунлик ўт очишни тўхтатиш ва бир неча маҳбусни озод қилишни таклиф қилди.
Бу ҳақда мамлакат президенти Абдел Фаттоҳ ас-Сисий Қоҳирада жазоирлик ҳамкасби Абделмаджид Теббун билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"Муваққат келишувга эришилгач, 10 кун ичида Ғазода тўлиқ оташкесимга ўтиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилиши керак", - дейди сиёсатчи.