Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Миср Бош вазири: Исроил Ғазо бўйича сўнгги таклифни қабул қилиши керак

Миср Бош вазири: Исроил Ғазо бўйича сўнгги таклифни қабул қилиши керак

Исроил Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича жорий таклифни қабул қилиши ва ҳарбий ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш бўйича музокараларга ўтиши керак.

Al-Youm as-Sabia портали хабар беришича, бу ҳақда Миср бош вазири Мустафо Мадбули Тяньцзиндаги ШҲТ+нинг кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди.

"Исроил охирги сулҳ таклифини қабул қилиб, урушни тугатиш ва араб ва ислом давлатлари томонидан маъқулланган режага мувофиқ Ғазони қайта қуриш бўйича музокараларга ўтиши керак", деб таъкидлади Миср бош вазири.

Мадбули, шунингдек, Қоҳира фикрича, "Фаластин-Исроил можаросининг адолатли ва кенг қамровли ечимига эришишнинг ягона йўли 1967 йилги чегаралар доирасида ягона Фаластин давлатини яратишдир", деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Исроил армияси жорий йилнинг январь ойида ўрнатилган сулҳни тўхтатиб, анклавда жанговар ҳаракатларни қайта бошлаган эди. Қатар, Миср ва АҚШ воситачилигида ўтказилган музокараларнинг бир неча раундида можаро томонлари янги келишув шартларини аниқлай олмади. 8 август куни Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси Ғазо шаҳрининг бутун ҳудудини ўз назоратига олиш ва Фаластин анклавидаги операцияни кенгайтириш режасини тасдиқлади.

Киритилди: 07:25 02.09.2025. Ўқилди: 553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!