Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мис қозоннинг миси чиқар, Беркитганнинг иси чиқар. —Олтиариқда қалбаки ер эгасидан 1,2 млр зарар ундирилди

Мис қозоннинг миси чиқар, Беркитганнинг иси чиқар. —Олтиариқда қалбаки ер эгасидан 1,2 млр зарар ундирилди

Бугунги қаҳрамонимиз – Олтиариқлик "моҳир тадбиркор" Б.Ш.! У киши бир куни кўзини ерга тикди-ю, "бир" ғояга келди: "Нима қиламан бу ерларни сотиб олиб, ҳужжат қилиб? Бор-ку, ўзим учун етарлича, яна бироз "ўзлаштириб" қўйсам, ким билади дейсан?!"

Аммо адолатнинг "кузатув камералари" аниқлади! Олтиариқ туман судининг "доно" қарори Б.Ш.га қонуннинг "самимий" саломларини етказди: 47.7 миллион сўм жарима – "ўзлаштириш учун 'бонус'."

МИБ "ихтиёрий муддат" берди, аммо Б.Ш. "унутиб қўйди". Шундан сўнг МИБ: "'Ихтиёрий бўлмаса, мажбурий!'" шиори остида, Б.Ш.га тегишли мулкларни хатлаб, аукционга чиқаришга киришди. Ана холос! Мулклари "саёҳатга" отланганини кўрган Б.Ш.нинг кўзлари дарров "очилди" – 47.7 миллион сўм бир зумда топилди!

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Б.Ш.нинг бу "ерга меҳрибонлиги" унга яна бир "қимматли" тажриба олиб келди: 1.234.241.845 сўм миқдорида етказилган зарарни ҳам давлат фойдасига тўлашга тўғри келди.

Бировнинг молига, айниқса ерига "кўз олайтириш" нафақат ўша ердан айиради, балки худди бизнинг қаҳрамонимиз Б.Ш. каби, "кичкина" бир 47.7 миллион сўмлик жарима ва "арзимаган" 1.2 миллиард сўмлик "қимматли тажриба" билан ҳам бойитади.

"Қонун устуворлиги" деган гап шунчаки шиор эмас,. Уни асло унутманг!

Киритилди: 14:48 03.06.2025. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!