Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мирзиёев Венгрияга йўл олди: Будапештда олий даражада музокаралар кутиляпти

Мирзиёев Венгрияга йўл олди: Будапештда олий даражада музокаралар кутиляпти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 май куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида ҳам иштирок этади.

Киритилди: 17:39 19.05.2025. Ўқилди: 438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!