Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосарини қабул қилди

Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни икки томонлама ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларини ўтказиш доирасида республикада бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар биродар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Эсенмират Оразгелдиев Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Шунингдек, шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма ҳукуматларларо комиссиялар йиғилишларининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.
Давлат раҳбари Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, энг аввало, мазмунли кун тартибини шакллантириш, шунингдек, иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.

Киритилди: 19:40 14.09.2021. Ўқилди: 1714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!