Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мирза Азизов 25 кун реанимацияда бўлиб, коронавирус билан курашгани маълум бўлди

Мирза Азизов 25 кун реанимацияда бўлиб, коронавирус билан курашгани маълум бўлди

16 апрель куни вафот этган Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов COVID-19 га чалиниб, 25 кун давомида Республика махсус 2-сонли Зангиота шифохонасининг реанимация бўлимида даволанган, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Хабарга кўра, актёр 23 март куни соат 15:40 да шифохонага олиб борилган ва аҳволи оғирлиги туфайли реанимация бўлимига ётқизилган.

Маълумотларга асосан, Мирза Азизовда COVID-19 инфекцияси ҳамда икки томонлама пневмония тасдиқланган. Унга юрак ишемик касаллигининг дастлабки ташхиси қўйилган. Актёрда гипертониянинг иккинчи босқичи, семизликнинг иккинчи даражаси, илк бор қандли диабетнинг иккинчи тури аниқланган.

Ушбу сурункали касалликларга қарши шифокорларнинг стандарт бўйича даволаш муолажалари қилинишига қарамасдан, 16 апрель куни соат 12:15 да биологик ўлим ҳолати қайд этилган, дейилади хабарда.

Киритилди: 16:03 19.04.2021. Ўқилди: 7789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!