Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мирободда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мирободда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Н.Г. фуқаро Т.Х.га 3 700 АҚШ долларини 46,9 сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида 3 338 АҚШ доллари, 570 россия рубли, 6 200 қозоқ тенгеси, 100 EURO ва 22 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Хатирчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Қ.Қ. фуқаро Н.Ш.га 3 600 АҚШ долларини 45,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Бахмал тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.И. фуқаро М.Х.га 3 500 АҚШ долларини 44,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:24 17.08.2025. Ўқилди: 923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!