Бугун 25 июнь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Минерал ўғитлар бозорида нарх манипуляциясига нисбатан монополияга қарши чоралар қўлланилди

Минерал ўғитлар бозорида нарх манипуляциясига нисбатан монополияга қарши чоралар қўлланилди

Минерал ўғитлар бозорида нарх манипуляциясига нисбатан монополияга қарши чоралар қўлланилди.

Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қўмита томонидан минерал ўғитлар бозорида устун мавқега эга бўлган “Навоийазот” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар биржа савдолари орқали реализация қилинишида нарх манипуляциялари ҳолатлари аниқланди.

2021-2023 йилларда минерал ўғит, поливинилхлорид ва формалин маҳсулотларини тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда савдога қўймаслиги оқибатида жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган.

Қўмита томонидан “Навоийазот” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб қонун бузилишини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди.

Киритилди: 15:31 11.06.2024. Ўқилди: 589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!