АҚШнинг Флорида штатининг 35 округида "Милтон" тропик довули яқинлашиб келаётгани муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда штат губернатори Рон Десантис маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
Флорида губернатори Рон Десантис довул олдидан Флориданинг 35 округида фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Аввалроқ АҚШ Миллий довул маркази (NHC) “Милтон” тропик довули Мексика кўрфазига келиб, келгуси ҳафта ўрталарида АҚШнинг Флорида штатига етиб боришини маълум қилганди.
CNN телеканали сентябрь ойида АҚШ жануби-шарқида содир бўлган “Хелен” довули қурбонлари сони камида 227 кишига етганини маълум қилди.
АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркаснинг таъкидлашича, Фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича Федерал агентликда (FEMA) довул мавсумининг қолган қисмида довул оқибатларини бартараф этиш учун етарли маблағ йўқ.