Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Миллий валютанинг кескин қадрсизланиши сабаб Эронда оммавий норозиликлар ва иш ташлашлар бошланди

Миллий валютанинг кескин қадрсизланиши сабаб Эронда оммавий норозиликлар ва иш ташлашлар бошланди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 29 декабр куни мамлакат пойтахти Теҳрон шаҳридаги савдогарлар дўконларини ёпиб, намойишга чиқишди. Кейинчалик уларга аҳолининг бошқа қатламлари вакиллари ҳам қўшилди ва намойишлар оммавий тус олди.

29 декабр куни Эрон миллий валютаси қиймати тарихий энг паст даражага тушиб, 1 доллар учун 1,45 млн риални ташкил этди. Инқироз фонида мамлакат Марказий банки раҳбари истеъфога чиқди, унинг ўрнини собиқ иқтисодиёт ва молия вазири Абдулносир Ҳемматий эгаллади.

Дастлаб норозиликлар иқтисодий сабаблар билан бошланган бўлса, кейинчалик митингларда сиёсий шиорлар ҳам янграй бошлади. Вазиятга санкциялар ҳамда АҚШ ва Исроил билан муносабатларнинг кескинлашуви таъсир кўрсатмоқда.

Киритилди: Бугун 17:25. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!