Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Миллий статистика тизими мутахассисларининг малакаси оширилади

Миллий статистика тизими мутахассисларининг малакаси оширилади

“Миллий статистика тизими мутахассислари малакасини ошириш ҳамда соҳага рақамли технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали юқори самарадорликка эришиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–103-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹 ҳар 2 йилда 3 минг нафар миллий статистика тизими мутахассисларини ўқитиб бориш имконини яратиш;

🔹 яширин ва креатив иқтисодиётни баҳолаш мақсадида статистика методологиясини такомиллаштириш.

📝 Қарорга билан Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Институт) фаолиятининг устувор йўналишлари тасдиқланди.

📜 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Институтда қуйидаги курслар ташкил этилади:

🔸 вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотларини юритиш, статистика услубиётларини ишлаб чиқиш ва очиқ маълумотлар портали билан ишлашга масъул бўлган ходимлари учун ҳар 2 йилда шартнома асосида 48 соатгача бўлган малака ошириш курслари;

🔸 статистика ҳисоботларини тақдим этувчи субъектлар, жумладан, тадбиркорлар учун зарур амалий кўникмаларни ривожлантириш бўйича ўқув курслари.

Киритилди: Бугун 18:19. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!