Чарнвиракул “Каннабис қироли” номи билан танилган. У бу номни Таиландда марихуанани деккриминаллаштиришни қўллаб-қувватлагани учун олган. Сиёсатчи шу пайтгача мамлакат соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра Чарнвиракул Таиланддаги энг бой сиёсатчилардан бири ҳисобланади. Унинг декларация қилинган бойлиги 4,4 миллиард батни (137,3 миллион доллар) ташкил этади.