Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқи Кенгашига нисбатан даъво аризасини киритди

Миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқи Кенгашига нисбатан даъво аризасини киритди

Россияга қарши санкциялар муносабати билан Европа Иттифоқи Кенгашига нисбатан туҳмат бўйича биринчи даъво қўзғатилди, деб хабар бермоқда Euronews.

Усмоновнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи медиаюрист Ёахим Штайнхофел ушбу маълумотни РБКга тасдиқлади.

Телеканал хабарига кўра, даъво россиялик миллиардер Алишер Усмонов томонидан қўзғатилган.

"Евроиттифоқ санкцияларни жорий этишда фактлар ўрнига турли нашрлардаги тасдиқланмаган мақолаларга таянади. Бу нашрлардаги асосий даъволар Европа судида асоссиз деб топилган, юзлаб мақолалар эса ўчириб ташланган ёки тузатилган", — дея таъкидлади Усмоновнинг адвокати.

"YEI кенгаши жаноб Усмоновнинг шахсий ҳуқуқларини бузмоқда ва унинг обрўсига зарар етказмоқда. Қонун устуворлиги тамойилига асосланган демократик жамиятда ҳеч ким - на давлат, на Европа Иттифоқи қонундан устун бўлмаслиги лозим. Мен бу иш билан ҳам ҳуқуқшунос, ҳам фуқаро сифатида шуғулланмоқдаман: Конституция давлат ҳокимияти томонидан ҳуқуқлари чекланган ҳар қандай шахснинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини кафолатлайди. Чет эл фуқаросини бу ҳуқуқлардан маҳрум этиш қонун устуворлиги, Конституциямиз ва демократиямизга путур етказади," - дея таъкидлади Штайнхофел РБКга.

Киритилди: 21:23 27.08.2025. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!